Наукові Конференції

МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ МАДАНИЯТИ ШАХС ТОМОНИДАН БИЛИМЛАРНИ ЭГАЛЛАНИШИ ВА ЖАРАЁННИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН ТАЛҚИНЛАРИ КОНТЕКСТИДА БАҲОЛАШ

Мусохон Камбаров (Наманган, Узбекистан) Завантажити статтю

Касбий таълим тизимида бўлажак мутахассислар мустақил фикрлаш маданиятининг самарали ривожланиш жараёнига доир шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:
– ижтимоий-психологик адаптация (талабаларнинг жамоага – ўқув гуруҳи, курси, факультетга мослашуви ва улар билан ўзаро муносабати);
– шахснинг билиш ва эмоционал-иродавий доираларининг ривожланиши (фикрий фаолиятнинг, атроф-борлиқ ва ижтимоий муҳит таъсирларини эмоционал-иродавий қабул қилишнинг мураккаблашуви);
– шахснинг йўналганлиги (эҳтиёжлар, мотивлар, дунёқараш, шахс ҳаёти ва фаолият мақсадлари), характер ва қобилиятларининг ривожланиши;
– шахс фаолиятининг мақсад қўйиш қобилияти, жараёнлар ва усулларни ишлаб чиқиш, амалларни режалаштириш, мотив ва мақсад орасидаги муносабатни ўз ихтиёрига кўра ўрнатиш, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўзлаштириш кабиларда намоён бўладиган психологик тузилмасининг ривожланиши.