МИНТАҚАДА МОНЕТАР СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб, олиб борилаётган самарали иктисодий сиёсат ва ислохотлар республика худудида барқарор монетар муҳитни яратишга асос бўлиб келмоқда. Ўтган 2014 йилда пул-кредит сиёсати Республика Марказий банки томонидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида »ги Қонуни, «Монетар сиёсатнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари» ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги «Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори талаблари асосида амалга оширилиб бормоқда. Бу борадаги ишлар давомида асосий эътибор, инфляция даражасини 6-7 фоизли мақсадли параметри доирасида бўлишини таъминлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини молиявий кўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётдаги пул таклифини мақбул даражада ушлаб туришга қаратилган.
