Наукові Конференції

ҚУЙИ АМУДАРЁ ДЕЛЬТАСИДА ОНДАТРА (ONDATRA ZIBETHICA L.) НИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ

Ғайрат Матрасулов, Мурат Бегжанов, Гулзода Садуллаева (Нукус, Каракалпакстан) Завантажити статтю

Ондатра сут эмизувчилар (Mammalia) синфига, кемирувчилар туркуми (Rodentia), олахўржунлар (Cricetidae) оиласига киради. Н.П. Лавров (1957) Россияга олиб келинган барча ондатралар ondatra zibethica L кичик турига киради деб ҳисоблайди.
Ондатранинг ватани Шимолий Америка ҳисобланади. Ўзбекистонга бундан 70-80 йил олдин келтирилиб иқлимлаштирилган. Иқлимлаштириш ишлари 1928-йилда бошланган. Кўпинча ҳайвонларни иқлимлаштириш муваффақиятсиз бўлган. Чунки улар янги яшаш жойларига мослаша ол-маган. Лекин ондатра, Америка норкаси, енот-чайқовчи яхши кўпайиб, кенг тарқалган. Ондатрани иқлимлаштириш муваффақиятли ўтган. Жа-ми бўлиб, чет элдан 2500 ҳайвон келтирилиб, 1646 таси тарқатилган.