Sci Conferences

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИГА ДОИР АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Кайрат Низаматдинов (Нукус, Узбекистан) Download article

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар самараси улароқ, давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим тармоқларида ҳам улкан муваффақиятлар ва ютуқларга эришилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг натижалари ҳам бундан мустасно эмас.
Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Биз бугун сиёсий-ижтимоий ҳаётимизни демократия андозаларига муносиб эркинлаштириш йўлида қадам қўяётган эканмиз, биринчи навбатда, давлатимиз, давлат идоралари ўзига олган ҳуқуқ ва вазифаларни аста-секин, босқичма-босқич нодавлат, ижтимоий, ўзини ўзи бошқарадиган, халқимизнинг хоҳиш-иродасини ифодалайдиган ташкилотларга топширишимиз, уларга кўпроқ ишонч билдиришимиз даркор. Бу - сиёсий ҳаётимизни, давлатни бошқариш сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш, янгилаш йўлидаги асосий тамойил, муҳим йўналишимиздир. Бундай нодавлат жамоат идоралари орасида халқимизнинг миллий табиати, азалий анъаналарига асосланган маҳалла бошқарувининг ўрни беқиёс” [1, с. 294].