Sci Conferences

ЎСИМЛИКЛАР БИОХИЛМА – ХИЛЛИГИНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

И. Мирзахмедов, М. Дедаханова, А. Парпиева (Наманган, Узбекистан) Download article

Ўзбекистон ўсимликлар дунёси нихоятда бой бўлиб, уни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш ва янада бойитиш олдимизда турган энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «1992 йилда Рио-де-Жанейрода имзоланган Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида» 1995 йил 6 майдаги 82-I-сон қарорини ижро этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” қарори қабул қилинди.