ЎЗБЕК ХАЛҚ ОҒЗАКИ ПОЭТИК ИЖОДИ
Шахноза Куванова, Мадина Широва (Ўзбекистан, Карши)
Download article
Фольклор намуналари жонли оғзаки ижро шароитларида яратилади, тарқалади, ривожланади ҳамда улар шундай шароитларда айтилади, ижро этилади, куйланади ва кўрсатилади. Фольклор асарларининг турфа хил ғоявий-эстетик ва функционал вазифаларни ўташи, ижтимоий ва маиший ҳаётнинг турли-туман соҳалари билан шартланганлиги уларнинг жанрий хилма-хиллигини ҳам тақозо этади.
