Sci Conferences

ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ҲАМКОРЛИГИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Наримон Дехканов (Наманган, Ўзбекистон) Download article

Мамлакатни модернизациялаш, жамиятни янада демократлаштириш жараёни изчил давом эттирилаётган ҳозирги даврда ўзбек парламентчилигидаги ўзига хос тажриба ҳақида мулоҳаза қилиш албатта муҳимдир. Чунки Ўзбекистонда парламент давлат институти сифатида мустақиллик йилларида ривожланиш йўлларини босиб ўтди ва бу йўналишда давлатимиз раҳбари И.А.Каримов саъй-ҳаракати билан изчил тинимсиз изланишлар олиб борилди. Кўзланган мақсад миллий давлатчилигимизнинг янги шаклу-шамойилини яратишгина эмас, шу билан бирга ривожланишимизнинг кейинги босқичларида уни янгича, замонга мос жаҳон андозалари талаблари асосида мазмун-маъно билан бойитиш эди.