МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШИДА МИКРОНУТРИЕНТЛАРНИНГ ЎРНИ
Ёрқин Раҳматуллаев, Ҳабиба Каримова, Карим Дўстов, Гулноза Бўронова ((Қарши, Ўзбекистон)
Download article
Маълумки, ёш авлоднинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилишда, жисмонан ва ақлан камол топишида, ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашда овқатланиш омили ўзига хос алоҳида аҳамият касб этади. Республикамизда ўқувчи-ёшларнинг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу аҳоли гуруҳининг амалдаги овқатланишини ўрганиш ва рационал овқатланишини ташкил қилиш нақадар муҳим муаммолардан бири эканлиги яққол намоён бўлади.
